Жанубий Корея Россияни ҳаво ҳудудини бузганликда айблади

Ҳарбийлар баёнотига кўра, Жанубий Корея ҲҲК қирувчилари тревога билан кўтарилган ва огоҳлантирувчи ўқлар қўлланилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Жанубий Корея Қуроллик кучлари штаб раҳбарлари бирлашган қўмитаси сешанба куни эрталаб уларнинг ҳаво ҳудудлари гўёки Россия Ҳарбий космик кучлари самолёти томонидан бузилганлиги ҳақида баёнот берди.

Россия бомбардимончи сабабли Япония қирувчи самолётлари осмонга кўтарилди

Жанубий Корея ҳарбийлари ахборотига кўра, Россия ҳарбий самолёти икки марта уч дақиқадан Япон денгизи устидаги ҳаво ҳудудида бўлган. Бу ҳақда Ренхап агентлиги ёзмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, Жанубий Корея ҲҲК қирувчилари тревога билан кўтарилган ва огоҳлантирувчи ўқлар қўлланилган.

Сал олдин Россия Мудофаа вазирлиги ҲКК самолётларининг барча парвозлари халқаро қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилиши тўғрисида маълум қилган эди.