АҚШ президентининг сўзларига кўра, 7-10 кун ичида Афғонистондаги урушда ғалаба қозониши мумкин, бироқ буни истамайди, чунки бу операцияда 10 миллион киши ҳалок бўлиши мумкин.
АҚШ президентининг бу баёноти юзасидан сиёсатчи-америкашунос Рафаэл Ордуханян изоҳ берди.
“Аслида, Трамп терроризмга қарши курашиш баҳонасида АҚШнинг Афғонистонда бошлаган урушини тугата олмайди. Америкаликлар буни қандай қилишни билмайди, чунки улар фақат бузишни билади. Можарони якунлаш учун сиёсий ирода керак. АҚШ эса бунинг акси, авантюристик сиёсат олиб боради ва бутун дунё тушуниб турибди, америкаликлар айнан у ерда нимани тугатишга ҳаракат қилмоқда”, - деди сиёсатчи Sputnik радио эфирида.
Шу билан бирга, экспертнинг фикрига кўра, келажакда америкаликларнинг Афғонистондаги ҳаракатлари туфайли қон тўкилади.
Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.