Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони 85 тага етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди.

Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкентдан уй сотиб олганлар кимни пропискага қўйиши мумкин?

Ҳукумат қарори билан Савдо-саноат палатаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 85 та ташкилот мавжуд эди.