Ўзбекистонга кислота олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Олиб борилган текширувлар натижасида мазкур ашёвий далилнинг хлорид кислотаси эканлиги ўз исботини топди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Бухоро вилоятидаги “Олот” божхона постида ходимлари черага орқали хлорид кислотани олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолишди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари республикамизга олиб кирилиши тақиқланган перекурсорни ўз вақтида тўхтатиб қолишди.

“Унда хориждан мамлакатимизга кириб келаётган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур автоулов кабинасининг ички қисмида 30 литрлик елим идишда ўткир ҳидли, рангсиз суюқ модда борлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.

Олиб борилган текширувлар натижасида мазкур ашёвий далилнинг хлорид кислотаси эканлиги ўз исботини топди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилмоқда.