Ўзбекистон таэквондочилари Осиё чемпионатида илк бор олтин медални қўлга киритди

Еттита медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Унда асосий таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Терма жамоа формаси дизайни учун танлов эълон қилинди

Хабарда айтилишича, ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Улуғбек Рашитов (-55 кг) ҳамда Жасур Жайсунов (-68 кг) ўз вазн тоифаларида Осиёда тенгсиз эканликларини исботлади.

Абдулазиз Ҳамидуллаев (-63 кг), Марат Мавлонов (-78 кг), Феруза Содиқова (-63 кг) ҳамда Озода Собиржонова (-55 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

«Жами еттита медаль жамғарган терма жамоамиз якунда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди. Яна бир эътиборли томони шундаки, бу Осиё чемпионати йигитларимизнинг илк бор олтин медаль қўлга киритгани билан тарихда қолмоқда. Улуғбек Рашитов эса йигитлар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди”, - дейилган хабарда.