ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Навоийда фуқаронинг уйидан хавфли илон топилди.
ФВВ хабарига кўра, 22 июнь куни соат Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Ғалаба шоҳкўчасида истиқомат қилувчи А.А томонидан уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Мазкур мурожаат юзасидан илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида, навбатчи гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.
Қайд этилишича, қутқарувчилар хонадонни синчковлик билан текшириб чиқишган ва фуқаролар ҳаётига хавф солувчи илонни топишган.
Шундан сўнг илон аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилди. Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилди.