Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди

Биринчи ярим йилликда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди. Ушбу кўрсатгич бўйича у Россиядан кескин ўзиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори Россия эди. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра Хитой олдинга чиқиб олган. Бу ҳақида Давлат Статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қайси давлатлар?

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди

1-Хитой - ташқи савдо айланмасида улуши - 19%. Иккинчи ўринда Россия - 14% ва Қозоғистон - 8%. Айтиш жоизки 2018 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори Россия бўлган бўлса, 2019 йилнинг биринчи ярмида Хитой кескин олдинга чиқиб олди. Олдинга чиқиш асосан импорт ҳисобидан юз берди.

Кейинги ўринларда эса Жанубий Корея, Туркия ва Германия жойлашган. Сўнгги ярим йилликда Корея Республикаси билан савдо айланмасининг салкам 2 баравар, Германия билан 1,5 баравар, Туркия билан - 20% ошганини кўриш мумкин.

Улардан сўнг эса Қирғизистон - ўсиш 2,5 баравар, АҚШ + 25%  ва Афғонистон - 10 % келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу маълумотлар фақат 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигини акс этади. Йил охирига қадар вазият ўзгариши мумкин.