Хабаровск ўлкасида чодирли оромгоҳ ёниб кетиши оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлди

Ёнғинда 26 чодирнинг 20 таси ёниб кетди. Хабарда ёзилишича, оромгоҳда жами 189 бола бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги “Холдоми” сайёҳлик тоғ-чанғи мажмуасидаги чодирли болалар оромгоҳида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўрт кишига етди. Бу ҳақда RT ТААС хабарига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, оромгоҳда жами 189 нафар бола бўлган.

РИА Новостининг ёзишича, 10 ёшли Арсений ёнғин вақтида бир қизни чодирдан олиб чиқаётган вақтда куйиш жароҳатини олган ва у айни вақтда кома ҳолатига тушиб қолган.

23 июль кунига ўтар кечаси Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги “Холдоми” сайёҳлик тоғ-чанғи мажмуасидаги чодирли болалар оромгоҳида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда 26 чодирнинг 20 таси ёниб кетди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга чодирлардан бирига ўрнатилган иситиш мосламаси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда Россия ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабаровск ўлкасида болалар вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.