Тошкент марказида гондола - қайиқлар ишга тушди

Тошкент марказидаги Бўзсув каналида 4та гондола-қайиқлар аҳолига сайр хизматлари кўрсата бошлади.
Sputnik

Кеча 21 июлдан бошлаб “Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташ ҳудудда гондола шаклидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бўзсув канали бўйида боғ барпо этилади

Хабарингиз бор, ўтган давр мобайнида мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, канал атрофи тозаланди, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланди. Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилди. Жумладан, ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилди, бепул WiFi ҳудуд ташкил этилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан 4 та 4 кишилик “Гондола” қайиқлари ҳамда 1 та 8 кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинди.

Энди ушбу маскан юртдошларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари сув бўйида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилади, - дейилган хабарда.

Гондола – бу анъанавий услубда ясалган қайиқлар, Венеция шаҳрининг тимсолларидан бири ҳисобланади. Бир неча юз йиллар давомида Венеция аҳолиси ушбу қайиқлардан асосий транспорт воситаси сифатида фойдаланиб келмоқда. Одатда гондолада бир ё икки нафар эшкакчи бўлади.