ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. “Форталеза” клубининг ярим ҳимоячиси Жунинью мамлакат чемпионатида “Атлетико Минейро” клубига қарши ўйинда майдон марказидан гол урди.
Муаммо шундаки, футболчи ўз дарвозасига тўп киритди.
Учрашувнинг еттинчи дақиқасида футболчи кучли зарба билан дарбозабонга тўпни қайтармоқчи бўлди, аммо дарбозабон дарвозани қолдириб, жарима майдонидан четга чиқиб қолган эди.
Учрашув дурранг 2:2 ҳисобда якунланди.