Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат департаментида музокаралар ўтказди

Яқинда АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли мулозимлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Яқин вақт ичида АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли мулозимлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Абдулазиз Камиловнинг АҚШга ташрифи доирасида маълум бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат департаментида давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс билан музокаралар ўтказди.

Камилов Афғонистон элчиси билан муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Музокараларда Ўзбекистон - АҚШ муносабатлари ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Хусусан, Девид Ҳейл Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамланаётгани қайд этиб алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун конструктив трендни давом эттириш мақсад қилинганини хабар қилди.

Ушбу мақсадда яқин келажакда Давлат департаментининг юқори лавозимли вакили Ўзбекистонга ташриф буюриш режаси ҳақида маълум қилди. 

Элис Уэллс, ўз навбатида, сўнгги 15 йилда илк бор Ўзбекистон Мудофаа вазирининг жорий йил июл ойида АҚШга ташрифи, Миссисипи штати губернаторининг мамлакатимизга келиши алоҳида таъкидланди.

Марказий Осиё бўйича мутахассис, шунингдек, АҚШ томони таълим соҳасида ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ушбу мамлакатни минтақавий жараёнларга жалб қилинишида Ўзбекистоннинг муҳим ролини қайд этди.