"Абитуриент рухсатномаси" тарқатилиши бошланди

Рухсатномаларни интернет тармоғига уланган компьютер бўлган хохлаган жойда: уйда, Интернет клублари ва бошқа жойларда амалга ошириш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Бугундан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун "Абитуриент рухсатномаси"ни тарқатиш бошланади, деб хабар қилди  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди?

"Абитуриент рухсатномаси"ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:

* Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет орқали Давлат тест маркази www.dtm.uz расмий веб-сайтининг "Рухсатномани чоп этиш" бўлимидаги махсус ойнага паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақамини киритади.

Экранда пайдо бўлган "Абитуриент рухсатномаси" ва "Абитуриентга эслатма”ни чоп этиб олади.

Буларни интернет тармоғига уланган компьютер бўлган хохлаган жойда: уйда, Интернет клублари ва бошқа жойларда амалга ошириш мумкин.

Кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 23-26 июль кунлари ва Сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 27-29 июль кунлари яшаш жойидан қатъи назар қуйидаги ташкилотларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин: -ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари; -ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари; -ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари.

Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uz расмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича "Абитуриент рухсатномаси"ни абитуриентга чоп этиб беради.