Тошкентда “паспорт столи” дам олиш кунлари ҳам ишлайди

Бу фуқароларнинг биометрик паспорт олиши учун вақтни қулайлаштириш мақсадида ташкиллаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишлашини эслатиб ўтди.

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун нима қилиш керак?

“Шанба ва якшанба кунлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида иш кунларидир. Иш вақти – 8.00 дан 20.00 гача”, - дейилади ИИББ хабарида.

Бу фуқароларнинг биометрик паспорт олиши учун вақтни қулайлаштириш мақсадида ташкиллаштирилган.

Шунингдек, эндиликда якшанба кунлари барча туман МваФРБларига паспорт-виза тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаат қилиш мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш масаласи, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари шулар жумласидандир.

Янги ўзгариш: хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга доир ҳужжат тасдиқланди

ИИББ 2020 йилнинг 1 январига қадар барча Ўзбекистон фуқароларида биометрик паспорт бўлиши лозимлигини эслатиб ўтган.