Атамбаев куч ишлатиш йўли билан қўлга олинадими - воқеа жойидан репортаж

Атамбаевнинг жамоатчилик асосида ишлайдиган маслаҳатчиси ўзининг Facebookдаги саҳифасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мамлакат собиқ раҳбарини куч ишлатиш йўли билан қўлга олишни режалаштираётганини маълум қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев уйи ҳудудида жойлашган халқ штабида Атамбаевнинг куч ишлатиш йўли билан қўлга олинишига қарши тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳозирда сиёсатчининг 200 нафар тарафдори ушбу штабда бўлиб турмоқда. Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Атамбаев куч ишлатиш йўли билан қўлга олинадими - воқеа жойидан репортаж

Куни кеча, 18 июл куни Атамбаевнинг жамоатчилик асосида ишлайдиган маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева милиция уни куч ишлатиш йўли билан қўлга олишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Атамбаев учинчи марта ИИВга чақиртирилди >>>

Сал вақт ўтиб, ИИВ матбуот-хизмати бу хабарни рад этди ва бундай буйруқ бўлмаганини маълум қилди.

Атамбаев куч ишлатиш йўли билан қўлга олинадими - воқеа жойидан репортаж

Айни вақтда Атамбаевнинг уйига кираверишда ўнлаб автомобиллар жой олган, иккинчи кириш жойи юк машинаси билан тўсилган, собиқ президент уйининг иккинчи қавати деразалари қум тўла қоплар билан тўсиб қўйилган. Халқ штабидагиларнинг айтишига кўра, ҳозирда Атамбаев тарафдорлари келиши кутилмоқда, улар орасида от минганлари ҳам бўлиши қўшимча қилинган.

Атамбаев мамлакатни бир неча кунга тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаевга сўроққа келиш ҳақидаги биринчи чақирув қоғози 9 июлда келган. Бироқ собиқ президент сўроққа боришдан бош тортиб, чақирув қоғозини ҳатто қўлига олмаслигини айтган. 

Қирғизистон парламенти 20 июнь куни махсус комиссия томонидан тайёрланган Атамбаевга қарши айбловлар рўйхатини прокуратурага топширди. Хулосага кўра, Атамбаев бир нечта жиноятларни содир этишда гумонланмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Атамбаев ўзига қўйилаётган айбловлар "сафсата"дан бошқа нарсамаслигини маълум қилиб, "мен халққа ҳалол хизмат қилганман", дея таъкидлаган.