Ўзбекистоннинг энг яхши рус тили ўқитувчилари Москвага экскурсияга келди

Ўқитувчилар учун бу саёҳат "Ўзбекистонда рус тили - янги истиқболлар" танловидаги ғалаба учун мукофот бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг яхши рус тили ўқитувчилари, Третьяковка галереясида ўтказиладиган, жорий йилнинг энг асосий кўргазмалардан бири бўлган "Илья Репин" кўргазмасини томоша қиладилар.

ЎзДЖТУ декани Ўзбекистонда рус тили ҳақида: ҳолат абгор эмас, лекин мураккаб

"Рус гуманитар миссияси" матбуот-хизмати хабарига кўра, "Ўзбекистонда рус тили - янги истиқболлар" танлови ғолибалари Россия пойтахтига саёҳатга келишган. Улар орасида Андижон шаҳри, Андижон вилояти Балиқчи тумани, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани, Нукус ва Амударё тумани, Навоий вилояти Хатирчи тумани, шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота ва Ангрен туманлари вакиллари бор.

Педагоглар Москвадаги диққатга сазовор жойларни томоша қиладилар, Третьяковка галереясида Илья Репин асарлари кўргазмасида бўладилар, "Современник" театрида "Уч опа-сингил" ("Три сестры") спектаклини томоша қилиб, Арбатдаги А.С.Пушкин уй-музейини, М.Ю.Лермонтов уй-музейини ва Н.В.Гоголь музейини зиёрат қиладилар.

Ўзбекистоннинг энг яхши рус тили ўқитувчилари Москвага экскурсияга келди

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистонда рус тили - янги истиқболлар" танлови 1 декабрдан 10 июнга қадар ўтказилган, унда Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида фаолият юритадиган рус тили ва адабиёти ўқитувчилари иштирок этган эдилар.