ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Сурхондарё вилоятида ўғирлик содир этган ва фоҳишахона ташкил қилган шахслар қўлга олинди.
ИИВ хабарига кўра, 15 июль куни Термиз шаҳри истиқомат қилувчи 52 ёшли Н.Қ. яшаш уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча Термиз шаҳрида жойлашган меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О., Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳар Жўйжангал маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ж.М. исмли аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Хабарда ёзилишича, шундан сўнг икки нафар аёл С.О.нинг мастлигидан фойдаланиб, унинг 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар.
“Ш.С. ва Ж.М.лар ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С. ва Ж.М.ларга нисбатан ўғирлик қилгани, Н.Қ.га нисбатан фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани учун жиноят иши қўзғатилган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда иккита фоҳишахона аниқланиб, уч киши қўлга олингани хабар қилинган эди.