КХДР таҳдидига қарамай, АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда

30 июнь куни АҚШ ва КХДР Кореядаги қуролсизлантирилган зонада ўтказилган учинчи саммит вақтида яқин орада ядровий масалага ечим топиш учун ишчи музокараларни бошлашга келишиб олишган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Жанубий Корея ва АҚШ "19-2 Тонмэн" ҳарбий машғулотларини олдиндан белгиланган вақтда ўтказадиган бўлди. Машғулотлар КХДР томонидан бу Америка-Шимолий Корея ўртасидаги ядровий масалага доир музокараларни йўққа чиқариши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамай, ўтказилмоқда, деб маълум қилди пайшанба куни Корея Мудофаа вазири вакили Цой Хён Су. РИА Новости хабари асосида.

АҚШ ва КХДР журналистлари ўртасида муштлашув юз берди

Цой Хён Суга кўра, "тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда".

Жанубий Корея ҳарбий идораси сайтида бу борада ҳозирча расмий хабарлар эълон қилингани йўқ.

Таъкидланишича, шимолий кореяликлар АҚШ ва Жанубий Кореянинг "Тонмэн", яъни "Иттифоқ" маъносини билдирувчи ном остида ҳарбий ўқув-машғулотларни ўтказаётганидан ташвишда. Янгича ном остидаги илк машғулотлар Key Resolve ва Foal Eagle машғулотлари остида жорий йил март ойида ўтказилган эди.

30 июнь куни АҚШ ва КХДР Кореядаги қуролсизлантирилган зонада ўтказилган учинчи саммит вақтида яқин орада ядровий масалага ечим топиш учун ишчи музокараларни бошлашга келишиб олишган эди.