ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон – Россия кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Медведев ва Арипов ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди
Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат парламент палаталари раҳбарлари иштирокидаги бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик масалалари ва турли даражадаги учрашувлар саналарига алоҳида эътибор қаратилган