Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши 2-босқичидаги рақиблари маълум бўлди

Қатардаги ЖЧ 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларига белгиланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Эктор Купер шогирдлари “D” гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши 2-босқичидаги рақиблари маълум бўлди

2-босқич ўйинлари жорий йилнинг 5 сентябридан бошланади. Якунда 8та гуруҳ ғолиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа (жами 12та терма) ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқади ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.

Бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган - Эктор Купер

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги ЖЧ-2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.