Тадбиркорларга молиявий ёрдам кўрсатиш жамғармасига раҳбар тайинланди

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг асосий вазифаси кичик тадбиркорларга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Умрбек Абдуллаевич Исмаилов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Бу жамғарманинг асосий вазифаси кичик тадбиркорларга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.