ҚҚСдан озод этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт 1 октябргача ҚҚСдан озод этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фақат махсус корхоналарда сўйилган ҳайвонлар гўшти савдога чиқарилади - янги қонун

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.