Ўзбекистонлик аёл Истанбул шифохонасида вафот этди

Истанбулдаги тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июл куни вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохонада ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда бир кунда икки киши чўкиб кетди

Хабарда айтилишича, соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Göztepe Eğitim ve Araştırma Hastenesi” тиббиёт муассасасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июл куни вафот этди.

“Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.”, - дейилган хабарда.