Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро аҳамиятга молик йўл очилди

Бу йўл ўзбек маҳсулотлари Қозоғистон сув портлари ва авто йўллари орқали қисқа вақт ичида Россия ва Кавказ давлатларига чиқишга ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Бугун, 17 июль куни Абдулла Арипов ва Асқар Мамин “Бейнеу-Акжигит-Ўзбекистон чегараси” халқаро автомагистраль йўлини очиб беришди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукуматининг расмий Instagram-аккаунтида хабар ёзилган.

“Бу йўл ўзбек маҳсулотлари қисқа вақтда Қозоғистон сув портлари ва авто йўллари орқали Россия ва Кавказ давлатларига чиқишга ёрдам беради”, - деди Қозоғистон бош вазири.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро аҳамиятга молик йўл очилди

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўтган йили товар айирбошлаш хажми 3 миллиард долларни ташкил қилди, йил бошидан бу кўрсаткич 25 фоизга ортди.

Бу йўлнинг узунлиги 84 километрни ташкил қилади. Бу муҳим объект халқаро транзит "Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Нукус-Бейнеу-Атирау-Астрахан” йўналишига киради. Бу йўлни қайта таъмирлаш учун 108 миллион доллар ажратилди.