ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Файзиев Дилшод Наджимович Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди”, - дейилади Бош прокуратура расмий хабарида.
Дилшод Файзиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Бухоро вилояти прокурори Баҳриддин Валиев Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.