Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

16 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:45да ер силкиниши кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Ўзбекистонда зилзила қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 2019 йил 16 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:45да Қирғизистонда зилзила содир бўлган.

Координаталар 40,15 градус шимолий кенглик, 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик ҳ=30 км. 

Тошкентгача масофа 209 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкинишлари Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 102 км - 2 балл;
Андижон: 119 км - 2 балл;
Фарғона: 55 км - 3 балл.