ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй яна омма олдида рақсга тушди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳақда видео жойлаштиришди.
Бу ролик Henley фестивалида олинган. Видеода Британия бош вазири ABBA гуруҳининг Dancing Queen хит қўшиғига рақсга тушгани акс этган.
Тереза Мэйнинг омма олдида рақсга тушиши интернет фойдаланувчиларининг эътиборини бир неча марта жалб қилганди.
Ўтган йили Кейптаунда мактаб ўқувчилари билан рақсга тушганди. Кейинчалик Консерватив партияси съездидаги чиқиш қилганда Dancing Queen қўшиғига рақсга тушганди.