Жиззах вилоятидаги “Ўзбек-Қозоқ” маданият марказида концерт ташкил этилди

Концертда “Давр” гуруҳи ҳамда вилоятдаги эстрада хонандалари Салоҳиддин Муҳаммадқулов ва Умида Аслановалар иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги “Ўзбек-Қозоқ” маданият марказида таниқли ва машҳур санъаткорларнинг концерт дастурлари, Республикадаги театр спектакллари намойиши режа-жадвалига асосан жорий йилнинг 14 июль куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги “Ўзбек – Қозоқ” маданият марказида концерт дастури ташкил этилди.

“Миллион” жамоаси лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин

Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар қилди. 

“Концертда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли “Давр” гуруҳи ҳамда вилоятдаги эстрада хонандалари Салоҳиддин Муҳаммадқулов ва Умида Аслановалар иштирок этишиб, иштирокчиларга юқори кайфият улашишди”, - дейилган хабарда.