Навоийда абитуриентлар институт деворини қулатишди

Абитуриентлар ҳужжат топшириш учун Навоий Педагогика институтининг деворини қулатишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Навоий педагогика институтига ҳужжат топшириш истагида бўлга абитуриентлар бобсими остида институт девори қулаб тушди.

Тўсиқ бартараф бўлганидан сўнг абитуриентлар институт эшиги томон югуриши тасвирланган видео интернетда пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон олийгоҳларига кириш учун ҳужжат топиширишнинг сўнгги куни. Ҳужжат топшириш 15 июнда бошланган бўлишига қарамасадан, кўпчиллик абитуриентлар “сўнгги кунга” қадар чўзиб келишганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ўтган ҳафтада Қаршидаги олийгоҳлар олдида мингдан ортиқ абитуриентлар жамланиб турган фотосурат пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, ушбу ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар имтиҳонларни ўзларининг яшаш жойига яқин бўлган марказда топширишлари мумкин. Шунингдек абитуриентлар бир эмас 3та институтни танлашлари мумкин деб белгиланган.