ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этган фуқароларни қандай жазо кутиши эслатиб ўтди.
Сирдарёда қарздор МИБ ходимини калтаклади
Бу каби ҳолатлар мамлакатда бот-бот қулоққа чалиниб туради. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, куни кеча Жиззах вилоятида фуқаро ЙХҲБ ходимининг погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳасива чап елка соҳасига тан жароҳати етказди. Сурхондарёда эса икковлон МИБ ходимларини дўппослаб, хизмат фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилди. Бундай ҳолат Андижонда ҳам кузатилди. Фуқаро давлат инспекторини бошига уриб, тан жароҳати етказди. Юқорида санаб ўтганларимиз ҳаммаси эмас.
Тошкент вилоятида милиция ходимига "калла қўйган" фуқаро қўлга олинди
Хусусан, бундай ноқонуний ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан:
- қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
- қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
- қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
- ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
- ҳақорат қилиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.