Ўзбекистон газ экспорти ҳажмини оширади

Мамлакат газнинг энг кўп қисмини Хитойга, кейин эса Россияга етказиб бермоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилда газ экспорти ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга оширади, дея маълум қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

“Бу йил бизнинг 15 миллиард куб газ ҳажмини экспорт қилишга шартномамиз бор”, - деди компания раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 13 миллиард куб метр ўзбек гази экспорт қилинган. Шундай қилиб, газ етказиб бериш 15 фоизга ошади.

Сидиқовнинг айтишича, Хитойга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 10 миллиард куб метр, Россияга — 4 миллиард куб метрни ташкил этади, қолган қисми эса қўшни Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади.

“Ресурслар мавжуд бўлса, етказиб беришни ошириш бўйича ҳамкорларимиз билан суҳбатлашиш имконига эгамиз”, - дея қўшимча қилди у.

Ўзбекистоннинг олис қишлоқлари қачон газлаштирилади - "Ўзбекнефтгаз" жавоби

Socar Қашқадарёда нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бугунги кунда йилига 70 миллиард метр куб табиий газ ҳамда 8 миллион тонна суюқ углеводлар қазиб олади.

Ўтган йилнинг охирида президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ саноатидаги ишлар ҳолатини муҳокама қилиш ва соҳани янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.  Таъкидланишича, углеводородлар захирасини кўпайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилмаса, яқин 10-15 йилда мавжуд захира 2 баробарга камаяди. Нефть-газ соҳасини янада ривожлантириш учун 2030 йилгача геология-қидирув ишларини олиб бориш, углеводородларни қазиб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати 36,5 миллиард долларлик 30 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. 

Газ ва электр энергияси учун янги тарифлар қачон эълон қилиниши маълум қилинди

Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда мамлакатда нефть қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 8,2 фоизга — 746,4 минг тоннага камайган. Табиий газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга — 59,842 миллиард куб метргача ошган