Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди

Фармон билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Қўқонда давлат-хусусий шерикчилик асосида университет очилади

Фармон билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Ҳужжатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази  тугатилди ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Вазирликка ўтгани қайд этилган.

Вазирлик олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича ягона давлат сиёсатини, шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарликни амалга ошириш юзасидан ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим тизими тубдан такомиллаштирилиши ҳақида хабар қилган эдик.