Италия компанияси Роғун ГЭСнинг асосий тўғон қурилишини бошлади

Италиянинг “Салини Импреджило” компанияси Роғун ГЭСнинг асосий тўғонини қуриш ишларини бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Италиянинг “Салини Импреджило” компанияси Роғун ГЭСнинг асосий тўғонини қуриш ишларини бошлади, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Роғун станцияси қанча электр энергия ишлаб чиқарганлиги маълум бўлди

“Сув объектининг пастки қисмдан кенглиги 200 метр бўлган участкада ГЭСнинг асосий тўғонини қуриш ишлари олиб борилмоқда”, - деб тасдиқлади ГЭСдаги манба.

Ҳозирги вақтда бу участкадаги тўғоннинг баландлиги 35 метрга етди. ГЭС тўғонининг ҳар бир қисми кесимида қурилиш ишлари режаси тузилди. Унинг асоси 1,5 кмни ташкил қилади.

Бугунги кунда гидростанция энергия ишлаб чиқаради, ГЭСнинг иккита агрегати ишга тушилган.

ГЭСнинг биринчи агрегати шу йилнинг июнь ойида иш бошлаган бўлиб, 80 МВт хажмда энергия ишлаб чиқармоқда. Иккинчи агрегат эса синов режимида ишламоқда, шу йил сентябрь ойида расмий ишга туширилиши режалаштирилган.

Тожикистон Молия вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилда Роғун ГЭС қурилишига 222,6 миллион доллар ажратилади.