Ички ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Полковник Рустам Абдумажитович Тошпўлатов – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Элдор Маҳмудович Алкаров – Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Олим Мардонович Файзиев – Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни  таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига.