Газ ва электр энергияси учун янги тарифлар қачон эълон қилиниши маълум қилинди

"Ўзбекнефтгаз" раҳбари Баҳодир Сидиқов газ ва электр энергиясининг аниқ нархи қачон эълон қилинишини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. 2019 йилнинг 15 июлига қадар газ ва электр энергияси учун янги тарифлар эълон қилинади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирининг саволига жавоб берган "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов маълум қилди.

Энергетика вазирлиги электр-энергияси нархини кўтариш бўйича янги таклифни тайёрламоқда

“15 июлга қадар аниқ рақамларни келтирамиз, қанча ва нима сабабдан ошмоқда”, - деди Сидиқов.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Ўзбекистон ҳукумати энергия ресурслари тарифларини оптималлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқди.

Сўнгги икки йилда мамлакатда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда. Буларсиз тармоқларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ва соҳага фаол инвестицияларни жалб қилиш имконсиз.

Ўзбекистоннинг олис қишлоқлари қачон газлаштирилади - "Ўзбекнефтгаз" жавоби

Шу боис, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган.