Туркия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Анқара шаҳрида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Туркия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин.

Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали олий даражадаги учрашув жадвалини муҳокама қилди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Анқара шаҳрида  Халқаро автомобиль ташувлари  масалалари  бўйича  ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтаётган учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва Россияни бешта янги автобус йўналишлари боғлайди

Шунингдек, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилган.

Хабарда давлатлар ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласи ҳам муҳокама этилаётгани қайд этилган.

Мирзиёев маҳаллий ва халқаро йўналишларда автобус йўл ҳақини арзон қилишни буюрди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун кириш визасини бекор қилгани хабар қилинган эди.