Тошкентда ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Matiz ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли болакайни уриб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 5 ёшли болани уриб юборди.

Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқларда Тошкентда машина уриб юборган бола ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат акс этган суратни жойлаштирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ЙТҲ Сергели туманида рўй бергани ва ҳодиса чоғи боланинг яқинлари бўлмаганини маълум қилган.

Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ 9 июль куни соат 19.20лар атрофида Сергели туманидаги Мирзо Турсунзода кўчасидаги 1-уй қаршисида содир бўлган.  26 ёшли Баҳром Ҳ. ўзининг Matiz русумли автомобилида йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли Р.С.ни уриб юборган. Ҳайдовчининг ўзи болани касалхонага олиб борган.

Хабарда бола жиддий жароҳатлар олмагани, унинг ота-онасига хабар етказилгани ва улар айни пайтда боланинг ёнида бўлиб тургани қайд этилган.

Жиззахда ҳайдовчи опа-сингилларни уриб юборди

ИИББ бефарқ бўлмаган ва боланинг яқинларини топишда фаол иштирок этган блогер ва фуқароларга миннатдорчилик изҳор этган.