Нурмагомедовнинг рақиби мухлисларга рус тилида мурожаат қилди - видео

Америкалик жангчи Дастин Пуарье рус тилида “Мен ҳақиқий чемпион” деб айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Арманистонлик ММА жангчиси Арман Царукян Instagram аккаунтида Дастин Пуарье билан машқдан сўнг олинган видеони жойлаштирди.

Пуарье Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби ҳисобланади. Уларнинг жанги Абу-дабида 7 сентябрда UFC 242 мусобақасида ўтказилади.

“Мен – ҳақиқий чемпион”, - деди америкалик жангчи.

Россиялик жангчи Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилишда иккинчи жанг бўлади.

Бундан аввал Sputnik ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор 7 сентябрда, Абу-Дабидаги жангга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди.