Эксперт мигрантларни рўйхатдан ўтказиш муаммосини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди

Россиялик ҳуқуқшунос, Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги кенгаш раисининг ўринбосари Евгений Бобров мигратларни рўйхатдан ўтказиш муаммоларини қандай ҳал қилиш кераклиги борасида фикрларини билдирди.
Sputnik

Евгений Бобровнинг сўзларига кўра, мигрантларни рўйхатдан ўтказиш тизимида иккита асосий муаммо мавжуд. Бу сохта ҳужжатлар ва “резина уйлар” ҳисобланади.  Бундай уйлар участка нозирлари томонидан мунтазам равишда текшириб турилади ва улар устидан тез-тез шикоят келиб тушади.

Ўзбекистон Россияга мигрантларнинг регистрация қилиш муддатини чўзиш бўйича таклиф киритди

Эксперт: Марказий Осиё мигрантлари учун қоидаларни бир хил қилиш вақти келди

“Давлат томонидан ҳеч қандай мажбурий рўйхатга олиш механизми кўзда тутилмаган,  шунинг учун ижарага олувчи ҳамиша четда қолиб кетади”, деди эксперт Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Унинг маълум қилдишича, хусусан, резина уйлар билан бўлган ҳолатлар кўп ижтимоий гуруҳларнинг рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган талабларга жавоб бермаслиги билан боғлиқдир. Улар орасида руслар чет элликларга қараганда кўпроқ.

Иқтисодчи: Россияда меҳнат миграцияси ўсишига фақат қонунлар тўсқинлик қилмоқда

Шунинг учун иш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш масаласини кўриб чиқиш лозим. Ушбу ташаббусдаги асосий нарса бу унинг рўйхатга олиш ҳисобининг асосий мезонларига мос келишидир. Статистик жиҳатдан ҳам минтақада қанча киши яшаётганини аниқлаш осон бўлади. Шунингдек, ижтимоий ва транспорт хизматларини тўғри ташкил этишга кўмаклашади.