Биринчи муваффақиятдан сўнг Ўзбекистон яна евробондлар чиқаради

Халқаро қарз бозорида биринчи муваффақиятли эмиссиядан сўнг, Ўзбекистон йил охирига қадар яна бир маротаба облигациялар чиқаради - Марказий банк.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Ўзбекистон бу йил яна  бир партия евробондлар чиқариши мумкин. Бу ҳақида Санкт-Петербургда 3-5  июль кунлари бўлиб ўтган халқаро молиявий конгресс доирасида Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратовнинг Блумберг агентлигига маълум қилди.  

“Ўзбекистон йил охирига қадар қиймати долларда бўлган евробондлар чиқариши мумкин. Бу бизга мамлакат “кредит тарихини” яратиш учун керак. Ўзбекистон халқаро қарз бозорига яқинда чиқди, феврал ойида чиқарилган евробондлар биринчи қадам бўлди. Инвесторлар эса “кредит тарихи” билан қизиқади”, - деди Марказий банк раиси.

Узоқ йиллар давомида халқаро кредит бозори учун ёпиқ бўлган Ўзбекистонга сўнгги йилларда халқаро кредиторлар томонидан катта қизқиш билдирилмоқда. Феврал ойида қиймати 1 миллиард доллар бўлган 10 йиллик евробондлар чиқарилди.

Ўзбекистон евробондлар бозорида "истиқболли юлдуз" – Райффайзенбанк

Bloomberg Barclay индексига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи партия облигацияларига инвесторлар орасида талаб жуда катта бўлди. Ўсаётган бозорларда ўртача фоиз ставкаси 6,2 % бўлиб турган бир вақтда Ўзбекистон облигациялари 8,4% гача кўтарилди.

Биринчи муваффақиятдан сўнг Ўзбекистон Марказий банки 2019 йил охирига қадар яна бир марта ана шундай эмиссия чиқаришни режалаштирмоқда.

“Иккинчи партия облигациялар долларда чиқарилади, чунки бизнинг ташқи савдо асосан долларда олиб борилмоқда. <...> Халқаро қарз бозорига чиқар эканмиз, биз хорижий инвесторларга тўғридан-тўғри инвестиция киритиш учун сигнал бермоқдамиз.”, - деди Нурмуратов.

Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ислоҳотларнинг биринчибосқичини муваффақиятли амалга ошириб иқтисодини қайта қурмоқда. 2019 йилда аҳолиси 30 миллион киши бўлган мамлакатда ЯИМ ўсиши 5,5 % бўлиши кутилмоқда.