Тошкентда триатлон бўйича мусобақа ўтказилди

Иштирокчилар бассейнда сузиш, махсус спорт инвентарларида югуриш ва велопойга машқларини бажаришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Тошкентда илк бор “BEFIT INDOOR TRIATHLON” триатлон бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон президентининг кенжа куёви янги лавозимга сайланди

Хабарда айтилишича, иштирокчилар мусобақада бассейнда сузиш, махсус спорт инвентарларида югуриш ва велопойга машқларини бажаришди.

Мусобақада қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:

Эркаклар:
1. Семён Шадрин, 2. Александр Массель, 3. Тимур Жангиров.

Аёллар:
1. Анна Романика, 2. Ирина Шейна, 3. Рамиля Халикова.