Олимлар мушакларни ўстиришга ёрдам берадиган маҳсулотни аниқлашди

Германиялик олимлар тадқиқотга 46 кишини жалб қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik.Берлин университети олимлари исмалоқ (шпинат) мушакларни ўстиришига ёрдам беришини аниқлашди.

Сут қандай жиддий касалликлардан ҳимоя қилади - тадқиқот

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сабзавотларда табиий допинг бор – эксдистерон, фистероид.

Тадқиқотлардан бирида исмалоқ истеъмол қилган иштирокчиларнинг мушаклари катталашиб, кучи кўпайгани маълум бўлди.

Олимлар тадқиқот давомида 46 кишини ўрганишди. 10 ҳафта давомида бир гуруҳга турли миқдорда исмалоқ экстракти бериб борилган, бошқаларга эса бу сабзавот кўринишида бўлган модда (плацебо) берилган. Бунда одамлар оддий ердан кўтарилиш (отжимание) машқини бажаришган.

Тадқиқотда қатнашаётган одамлар қайси гуруҳга киришини билмаган. Тадқиқот якунида бир гуруҳ аъзоларида мушаклар сезиларли даражада катталашгани маълум бўлди.

Бундан кейин олимлар экдистерон моддасини допинг рўйхатига киритилишини талаб қилишди. У турли минерал, витамин ва оқсилларга бой.