Миллий банкнинг Самарқанд филиалида пул ўтказмалар тизими ишламаяпти

Миллий банкнинг Самарқанд филиалида пул ўтказмалар тизими ишламаяпти. Эрталабдан буён банкда улкан навбат юзага келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Самарқандда Миллий банк пул ўтказмалар тизими ишламаяпти, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Миллий банкнинг Самарқанд филиалида жимоний шахслар пул ўтказмалар тизими ишламаётгани туфайли банк ичида катта навбат юзага келди. Мижозлари эрталабдан буён кутиб ўтиришибди.

“Дастлаб  соат 11да ишлайди дейилган эди. Ҳозир соат 11да ўтди, лекин тизим ҳали ишга тушгани йўқ. Мижозлар асаби таранг, пул ўтказиш, пул олиш ва карточкага пул қўйиш тизимлари ишламаяпти”, - дейилган хабарда.

Банк ходимлари берган маълумотга кўра “ходимлар системага кириш учун Тошкентда доступ очилиши керак”.

Миллий банкнинг Самарқанд филиалида пул ўтказмалар тизими ишламаяпти