ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Чилонзор туманида содир этилган қотиллик фош этилганини маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, 7 июль куни фуқаролар Ю.М (1976 й.т., эркак) ва А.Г.лар (1991 й.т., эркак) Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга боришган. У ерда спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.
8 июль куни соат 06:00 ларда ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қотил тегишли процессуал тартибда ушланган.