Миллий гвардия ходимлари тўрт одамни ёнғиндан олиб чиқди

Ҳарбий-техник институт курсантлари олов ичидан ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқарони олиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ҳарбий-техник институт курсантлари Жавоҳир Ҳасанов ва Сухробжон Элмуродов ўз хизмат вақтида олов ичидан ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқарони олиб чиққан. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

Бухорода ҳовузда чўкаётган болани ИИВ ходими қутқариб олди

Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Дадахон Хўжаев Когон туманидаги “Биби Орифа” масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб чўкаётган болани қутқариб қолганини ҳам билдирган.

“Хизматдошларига намуна кўрсатган қаҳрамонлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди”, - дейилган хабарда.