Грузия телеканали бошловчиси Путинни ҳақорат қилганидан сўнг фавқулодда митинг бошланди

Грузиянинг “Рустави2” телеканали бошловчиси Путинни ҳақорат қилганидан сўнг телеканал атрофида юзлаб одамлар тўпланиб бошловчини ишдан ҳайдашни ва телеканални ёпишни талаб қила бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Якшанба куни кечқурун Грузиянинг йирик телеканалларидан бири ҳисобланган “Рустави-2” телеканали бошловчиси Георгий Габуния Россия президенти Владимир Путин ва унинг марҳум ота-онасини қаттиқ ҳақорат қилганидан сўнг телеканал атрофида фавқулодда норозилик намойиши бошланиб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik Грузия.

Грузия телеканали бошловчиси Путинни ҳақорат қилганидан сўнг фавқулодда митинг бошланди

Телеканал атрофида юзлаб одамлар жамланиб телеканал бошловчисини ҳайдашни ва умумсан “Рустави-2”ни ёпишни талаб қила бошлашди. Намойишчиларни энг қаттиқ ғазабга солган нарса – бу телебошловчининг Путиннинг марҳум ота-онасини ҳақорат қилиши бўлди. Маълумки, Грузияда ҳам Ўзбекистонда бўлгани каби ота-онани жуда ҳурмат қилишади.  

Телеканал ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг атрофи полиция билан ўраб олинди. Айни дамда Грузия раҳбарияти ва ТИВ ушбу воқеага ўз муносабатини билдирди.

“Биз Рустави-2 телеканали бошловчисининг сўзларин қаттиқ қоралаймиз. Ушбу воқеанинг сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, ушбу сўзлар фақат провокация бўлиб, фақатгина Россия-Грузия муносабатларини мураккаблаштиришга қаратилган”, - дейилган Грузия ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили фейсбукда ҳам бошловчининг ушбу сўзларида ҳеч қандай ватанпарварлик ҳисси йўқлигини, у ўзининг ушбу сўзлари билан Грузия манфаатларига катта зарар етказганини ёзиб қолдирган.

“Рустави-2” телеканали Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили етакчилк қилган “Ягона миллий ҳаракат” партиясига тегишли бўлган. Айни дамда партия барча йўналишларда инқирозга учраган бўлсада, унинг айрим вакиллари ҳалиям провокациялар уюштиришга уринишларини тўхтатмаган.