Мактабларда ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади – ХТВ

2024-2025 ўқув йилига қадар ягона мактаб формасини сотиб олиш ва кийиб юриш ихтиёрий.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Директорлар томонидан ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланади, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

“Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади. Мактаб формалари савдоси махсус савдо шахобчалари орқали ташкил этилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ягона мактаб формасини 2019/2020 ўқув йилидан жорий этиш кечиктирилган эди. 666-сонли қарорга киритилган ўзгаришларга кўра, ягона мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади. Ушбу вақтга қадар ягона мактаб формасини кийиш ихтиёрий бўлади.

Халқ таълими вазирлиги, шунингдек айни дамда Ўзбекистонда ягона мактаб формаси ишлаб чиқараётган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг корхоналар рўйхатини ҳам келтириб ўтган.