Дунёдаги ягона радио-оптик телескоп

Собиқ Иттифоқдан яна бир ёдгорлик – дунёдаги ягона радио-оптик телескоп.
Sputnik

Арманистон тоғларида жойлашган ушбу анитиқа оптик радиотелескоп совет даврининг машҳур радиотўлқинларни ўрганувчи олимларидан бири Парис Геруни томонидан 1980 – 1987 йилларда қурилган. Радиотелескоп коинотнинг яқин қатламларини кузатиш учун мўлжалланган. Унинг такрорланмас хусусияти шундаки – асосий нур қайтарувчи “тарелкаси” қимирламайди, бунинг ўрнига иккиламчи “тарелка” асосий тарелка бўйлаб ҳаракатланади ва исталган нуқтага “фокус” қилиниши мумкин.

Тожикистон  тоғларида жойлашган космик назорат маркази нима вазифа бажаради

Радиотелескоп тоғдаги табиий чуқурликдан фойдаланган ҳолда, қурилган. Шу сабабли у жуда қисқа вақт ичида ва нисбатан арзон нархда қурилган – 3,5 миллион рубл. Худди шундай ўлчамдаги параболик телескоп 10 баравар қимматга тушган бўларди.

Ҳа айтмоқчи, марказ, яъни Москва ушбу телескоп қурилишига қарши бўлган. Шу сабабли олим Геруни ушбу телескопни ўзи бошқарган институт топаётган даромад эвазига қурган. Даромадни эса ҳарбийлар учун ишлаб чиқарилган радиотўлқинли радарлардан олинган.

Бугунги кунда ҳам ушбу телескоп жуда яхши сақланиб қолган, лекин ҳозир у ишламайди, консервация қилинган. Ундан келажакда ёш олимларни ўқитиш мақсадида фойдаланиш режелаштирилмоқда.