Ўзбекистон ҳукумати энергоресурслар тарифларини оширмоқчи

Энергоресурслар тарифлари инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштирилади. Тариф ислоҳотлари оғриқсиз кечиши учун энг кам иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати энергоресурслар тарифларини оширмоқчи. Ушбу масала Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилган.

Энергетика вазирлиги электр-энергияси нархини кўтариш бўйича янги таклифни тайёрламоқда

Ўзгаришлар амалга оширилиши муддати ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Президент матбуот хизматида таъкидланишича, охирги икки йилда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилган.

"Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда. Буларсиз тармоқларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ва соҳага фаол инвестицияларни жалб қилиш имконсиз", - дейилади хабарда.

Айни пайтда аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган.

Президент тарифларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган ислоҳотларни аҳолига тўлиқ етказиш зарурлигини таъкидлаган.

Газ ва свет нархи ошмайдиган бўлди

"Солиқ ислоҳотларини тарғиб қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатлари, иқтисодиёт ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари мутасаддилари жойларга бориб, ҳар бир маҳаллада аҳолига тарифлар ўзгаришининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вазифалар белгиланди", - дейилади хабарда.

Йиғилишда солиқ ислоҳотларини тарғиб қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатлари, иқтисодиёт ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари мутасаддилари жойларга бориб, ҳар бир маҳаллада аҳолига тарифлар ўзгаришининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ҳукумат табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек электр энергия нархи 1 июньдан бошлаб такрорий оширилиши бўйича чиқарилган қарорни бекор қилган эди.