ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди. Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шамсутдинов Ҳаёт Нематович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди”, - дейилади расмий хабарда.
Бош прокуратура матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди
© Пресс-служба генеральной прокуратуры Узбекистана
Ҳаёт Шамсутдинов лавозимини тарк этган Сурайё Раҳмонова ўрнида иш бошлайди.