Камилов Бишкекдаги “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” учрашувида иштирок этади

Ўзбекистон делегациясининг Бишкек шаҳрида ташрифи дастуридан вазирлар учрашувида иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 7 июль куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” шаклидаги 15-вазирлар учрашувида иштирок этади.

"Вазифангиз адолатни қарор топтириш": вазир Камилов журналистларга табрик йўллади

ТИВ хабарида қайд этилишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан турли соҳаларда минтақалараро ҳамкорлик, жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясини амалга ошириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, вазирлар халқаро кун тартибида айрим масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ўзбекистон делегациясининг Бишкек шаҳрида ташрифи дастуридан вазирлар учрашувида иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.